ТУМАНДАГИ БАРЧА СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманимиз қишлоқ хўжалик экинларини экиш, парваришлаш, етиштириш ҳамда бошқа туман ва вилоятларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда, шунингдек чет давлатларга экспорт қилишда ҳам вилоятда юқори ўринларда туради. Тумандаги жами 34860 гектар суғорма майдонларда етиштирилаётган ғалла, пахта, сабзавот, боғдорчилик, полиз, чорва озуқа экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан мўл ҳосил олинишида суғориш алоҳида ўрин тутади. Ўз вақтида ва тўғри суғориш экинларнинг ҳосилига-ҳосил қўшиш билан бирга, юқори даромад  олишни ҳам кафолатлайди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тежаб-тергаб ишлатиш, суғоришда завмонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шу билан бирга канал, ариқ ва зовурларда сувнинг беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш учун уларни доим соз ҳолатда сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Булардан кўзланган мақсад эса йилдан-йилга камайиб бораётган сув заҳирасидан тўғри фойдаланишни йўлга қўйишдир.
Суғоришда энг асосий талаблардан бири сувнинг “йўли”ни доимо очиқ ва равон ҳолда бўлишини таъминлашдир. Ҳозирда канал ва ариқларда суғориш учун ажратилган сувлар ёпилиб, жойларда кузги-қишги таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Сувнинг вақтинча ёпилганидан фойдаланиб ҳар бир сув истеъмолчиси ўзи фойдаланиб келаётган лой ва қум босиб қолган канал ёки  ариқларни қазиб, кейинги суғориш мавсуми учун шай ҳолга келтириб қўйиши зарур. Маҳаллаларда аҳоли томонидан ота-боболаримиздан мерос қолган ички ариқларни ҳашар йўли орқали қазиш ишларини ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.  Доно  халқимиз: “Отанг мироб бўлса ҳам ариғингни ўзинг қазиб ич!”, деб бежиз айтмаган. Ахир айтишадику: “Куч бирликда” деб. 
  Сувнинг Аллоҳ томонидан берилган улуғ неъматлардан бири эканлиги ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, сувга ҳар хил чиқиндиларни ташлаш ҳолатларининг олдини олиш, оби-ҳаётнинг турмушимизда нечоғлик қадрли эканлигини ёшлар онгига сингдириш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

 

Каттақўрғон тумани ирригация бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM