Эскирган ҳужжатларга эҳтиёж қолмади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида, қонунчилик соҳасида ҳам кўплаб ўзгаришлар қилишни тақозо этмоқда. Бизга маълумки, жамиятимиздаги турли хил ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи  қонун ҳужжатлари бир-бирига зид келиши ҳоллари учраб турибди.  Ўз навбатида бу ҳолатни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.  

2020-йил 27-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6075-сонли Фармони қабул қилиниши ҳам қонунчиликда муҳим ўзгаришлардан бири ҳисобланади.

Ушбу Фармонга мувофиқ 2,5 мингта эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив ҳуқуқий – ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ва айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Бундан ташқари ушбу Фармон орқали эндиликда амалдаги қонун ҳужжатининг янги таҳририни қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш  ва бир вақтнинг ўзида амалдаги қонун ҳужжатини ўз ақамиятини йўқотган деб топиш амалиётини жорий этиш назарда тутилган.

Қолаверса, 2021-йил 1-июнга қадар барча амалдаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилиши шарт эканлиги назарда тутилган.

Ушбу Фармондан кўзланган мақсад ортиқча қоғозбозлик, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган ортиқча юкламаларни олиб ташлаш назарда тутилган.

 

Ш.ТОШБОЕВ,

Каттақўрғон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM