КОРХОНА ИШГА ТУШГАЧ ЯНА 30 КИШИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Бугун туман ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев тумандаги Янгиқиёт маҳалласида жойлашган "Зарина файзли келажаги" масъулияти чекланган жамиятининг ишга тушиши олдидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.


  Тадбиркор Ойбек Тўхтаев томонидан қурилаётган ушбу корхонада исталган турдаги гофра қутулари ишлаб чиқарилади. 
 Корхонага яқинда Хитой давлатидан 490 минг АҚШ долларига ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонани декабрь ойининг охирларида ишга тушириш режалаштирилган.

Корхона ишга тушгач  30 нафардан ортиқ шу ҳудудда яшовчи фуқаролар доимий иш билан таъминланади.Туман ҳокими корхона раҳбарига ушбу ишчиларни “Темир дафтар”,”Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқаролардан олса мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM