КАДАН-ДУРБЕШ ЙЎЛИ ЯНГИ ЙИЛГАЧА АСФАЛЬТ ҚИЛИНАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев Кадан-Дурбеш йўлини жорий таъмирлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Маълумки, туман марказини қўшни Иштихон тумани билан боғловчи мазкур йўлни реконструкция қилиш, кўчаларини кенгайтириш, йўлларни таъмирлаш ишлари жорий йилнинг ўрталарида бошланган эди. Жумладан, ўтган вақт мобайнида йўлсозлар томонидан ушбу йўл кенгайтирилиб, тош-шағал тўкилди ва асфальт ётқизиш ишлари бошланди. 

Йўл қурувчилар билан учрашув чоғида туман ҳокими мазкур йўлдаги асфальтлаш ишларини янги йилгача сифатли қилиб тугатиб, фойдаланишга топшириш кераклигини айтди. 
Бу ерлик маҳаллий аҳолининг кенг ва текис кўчалардан юриш орзуси тез орада амалга ошадиганга ўхшайди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM