ЭЛ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛМОҚ – ЭЗГУ ВАЗИФАДИР

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев тумандаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, бу ерда истиқомат қилаётган маҳаллий аҳолининг уйларига ташриф буюрди ҳамда уларнинг яшаш шароити ҳамда муаммолари билан қизиқди. 


Эрталабки биринчи ташриф Қўштепа маҳалласида яшовчи Ирода Ҳасанова хонодони бўлди. Хонадон соҳибасининг айтишича, ўғли Файзулла Эргашев туғма ногирон, унинг қулоқлари эшитмайди. Файзулла ҳам шу жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида яшашни истайди. Унинг бу орзуси амалга ошиши учун эса у махсус интернат-мактабга бориши керак.

Бунинг учун эса маълум миқдорда моддий маблағ талаб қилинади. Мазкур оиланинг иқтисодий имкониятлари ўрганилиб, уларга фарзандини махсус мактабда жойлаштириш учун туман ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам бериладиган бўлди.
Мазкур маҳалладаги муаммоларни ўрганиш давомида шу маҳаллада яшовчи фуқаро Эргаш Даминов янги йилдан бошлаб жамоатчилик ишларига жалб қилинадиган бўлди.

Шу маҳалладаги кўп фарзандли хонадонлардан бири Холмамат Эргашевга эса даволаниш учун дори-дармон харидига ёрдам берилиб, хонадон эгасининг қизига тикув машинаси олиб бериладиган бўлди. Бундан ташқари бу оиланинг иқтисодий қийин аҳволда ҳаёт кечираётгани ҳисобга олиниб, бу оилага яқин кунларда сут берадиган қорамол олиб берилади. 


Қ.Худойбердиев туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Янгиқиёт маҳалласи Аллаёр қишлоғида яшовчи Анора Норматова хонадонида ҳам бўлди. Унга шу маҳаллада янги ишга туширилаётган қадоқлаш идишлари ишлаб чиқариш цехига ишга жойлаштириш бўйича амалий ёрдам бериладиган бўлди. Мазкур хонадонга бунга қадар ҳам туман ҳокимлиги томонидан уйининг том қисмини ёпиш учун ёрдам кўрсатилган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM