Аҳоли мурожаатлари ижобий ечим топди 

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Яқинда бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳолидан тушган мурожаатларни туман ҳокими в.в.б.Қ.Худойбердиев жойига бориб ўрганди.


   Дастлаб Яккабоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Зувайдулло Эргашев хоноданида бўлди.Уларнинг тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредит асосида  тикув машиналари олишда ёрдам сўраган мурожаати ижобий ечим топади. 


   Яккабоғ маҳалласида яшовчи кам таъминлаган Муродилло Марқаев хонадонида бўлган  туман ҳокими бу оилага бир халта ун ва 500 кг. кўмир, Мўндиён маҳалласида яшовчи Ортиғой Қўлдошева оиласига  1 халта ун, 500 кг. кўмир, бир она-бола сигир ва бир теличка сомон,шу маҳаллада яшовчи  Холдор Содиқовага ҳам 500 кг. кўмир ва 100 дона шефер олиб бериладиган бўлди. 


Ҳоким Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Бердиқул ака хонадонига ташриф буюрганда улар болаларига нафақа пули чиқаришда ёрдам беришни сўради.

Бундан ташқари унга бир халта ун ва 500 кг. кўмир, Янгиобод маҳаллассида яшовчи Учқун Ҳусановга 500 кг. кўмир, 80та шефер ва бир халта ун, Қўштепа маҳалласида яшовчи Бахтиёр ва Нурали Азимовларга 500 килограмдан кўмир ва бир халтадан ун бериладиган бўлди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM