Каттақўрғон туманидаги 68-умумий ўрта таълим мактабида "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" шиори остида Қўшҳовуз маҳалласи фуқаролари билан маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тарғибот гуруҳи раҳбари тиббиёт институти хирургия кафедра мудири Улуғбек Шербеков, Каттақўрғон тумани маданият бўлимининг истеъдодли санъаткори Обиджон Комилов, туман Маънавият бўлими раҳбари Ўткир Усмонов, Ижодкор ўқитувчи республика танлови ғолиби, шоир Ҳасан Алматов, шоира Азиза Боймурадова, спортчилар, ўқувчилар иштирокида ўтди.
Мактабнинг ижодкор ўқитувчилари ва санъатсевар ўқувчиларининг беш ташаббус доирасида тайёрлаган адабий компазициялари йиғилганларда кўтаринки байрамона кайфият уйғотди.
Қишлоқ аҳлининг санъаткоримиз Обиджон Комилов ашулаларига ҳамоҳанг рақсга тушгани пандимея даврида нечоғлик бундай тадбирларни соғинганидан дарак бериб турибди.
Азиза Боймурадова