Саноат махсулотларини  ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда 222,8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 % ни ташкил этди, шундан 128,5 млрд. сўм ёки умумий ҳажмнинг 57,7 % ни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилади.

 

Каттақўрғон туман статистика бўлими бошлиғи:                     Н.Жўраев

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM