ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" ғоясини ўзида акс этган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларидан бири Каттақўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда мактаб биноси жойлашган “Мадраса” маҳалласи аҳолиси иштирокида ўтказилган мазкур тадбирларда мамлакатимизда бугун аҳоли ва айниқса ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ўкувчи ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли учрашув, мусобақалар, шеърхонлик соатлари ҳамда бошқа кўнгилочар дастурлар намойиши ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ишчи гуруҳ - “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказилаётган тадбирларнинг меҳмонлари – 38-тарғибот гуруҳи раҳбари тиббиёт институти микробиология факультети кафедра мудири Машраб Юсупов, Каттақўрғон туман ҳокимлиги, Ёшлар Иттифоқи туман бўлими раҳбари Сардор Аминов, шоир Шерқуват Примов ҳамда таниқли спортчилар ҳам иштирок этдилар.

Бу каби тадбирлар бугун тумандаги 3, 22, 76 ва 73-мактабларда ҳам бўлиб ўтди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM