САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мирзо Улуғбек ММТП  ҳудудидаги "Аслзода" тўйхонасида мазкур ҳудуд фуқаролари учун туман ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиев томонидан сайёр қабул ўтказилди. 

Дастлаб тумани ҳокими Қ.Худойбердиев сўзга чиқиб, сайёр қабул иштирокчиларига мазкур ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг томорқа ерларидан фойдаланишнинг аҳволи, маҳалланинг инфратузилмасини ўзгартириш борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берар экан, маҳалладаги вояга етган ва етмаган ёшларнинг таълим тарбияси борасида ҳам кенг жамоатчиликнинг масъулиятини яна бир бор эслатиб ўтди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат этишди. Жумладан, қабулда фуқаролар томонидан 38 та турли мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатлар соҳавий тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM