Эл саломатлиги — олий саодат

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир. Жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Чунки,улар ўзларининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаганлар.
Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида, аввало шифокордан нажот кутадилар, дардларига даво истайди. Инсонлар ўзларига ҳам, яқинларига ҳам Яратгандан биринчи тилаклари соғлик бўлиб, ўзаро дуч келишганда ҳам дастлаб соғлик сўралади. Шунинг учун ҳам шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида эл соғлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини қондириш, фуқароларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб яшаши учун барча шарт-шароитни яратиш каби эзгу мақсад мужассам.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида вакилларимизнинг машаққатли меҳнати ва бурчга садоқати ётибди. Бугунги кунда  туманда яшайдиган 269 мингдан ортиқ аҳолига 330 ўринли марказий шифохона, бир иш кунига 450 бемор қабул қилиш кувватига эга бўлган кўп тармоқли марказий поликлиника, бир иш кунига 300 бемор қабул қилиш қувватига эга 3 та ҚОП, 450 бемор қабул қилиш қувватига эга бўлган 9 та ҚВПлар  стационар ва амбулатория шароитларида тиббий хизмат кўрсатмоқда.Бундан ташқари ҳудудлар бўйича ДПМларга  Тез тиббий ёрдам бўлими ва 13 та тез тиббий ёрдам шахобчалари ташкил қилинган.Туман аҳолисига ҳозирги кунда 192 нафар врач (ҳар 10000 аҳолига бир врач, 6,7фоиз)хизмат  килади.Шундан   тоифали врачлар 98 та( ёки 59,7 фоиз). 1062 та ўрта тиббий ходим бўлиб, шундан тоифали ўрта тиббий ходимлар 512 та(53,2 фоиз)ни ташкил килади.
Ўз ўрнида тиббиёт тизими ходимлари  изланиш, тажриба ва маҳорат орттиришда замон билан ҳамнафас одимлаб бораётир.Бугун биз касбига садоқатли, эл саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатаётган Абдуллаев Мустафо,Алимов Ибодулло,Норматова Дилбар,Мухиддинова Олия, Узоқов Муҳиддин   Ҳайдарова Зайнаб, Эшмонова Ҳабиба,Саматов Ҳамдулло, Авазов Исроил каби фидойи ходимларимиз билан фахрланамиз. Касб байрамимизни ёруғ юз билан кутиб олаётганимизнинг боиси- жамоамиз ўзига юкланган масъулиятли вазифани сидқидилдан уддалаб келаётганидадир. Буни жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солган ва инсониятга катта зарар етказган коронавирусга қарши кураш борасида жамоамиз томонидан амалга оширилган ишларда ҳам кўриш мумкин.
 Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” - касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этаман. Сизларга ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман.
Ҳурматингиз доим баланд, соғлигингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз шифокорлар!

 

Манзура АСРОРОВА,
туман Тиббиёт бирлашмаси бош врачи.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM