Туман ҳокимлигида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” бўйича йиғилиш ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари” га бағишланган селектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари” тизимларини жорий қилиш бўйича берилган топшириқлар ижросини ташкиллаштириш мақсадида туман ҳокими в.в.б, 1-сектор раҳбари Қиличбек Худойбердиев иштирокида 1-сектор мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сектор аъзолари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, 1-сектордаги МФЙ раислари қатнашишди.
Сектор кесимида уйма-уй юриш орқали белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, хонадонларни ўрганиш ишларини сифатли  ва  қисқа фурсатда бажарилиши бўйича тегишли тавсия ҳамда батафсил тушунтириш  берилди. Шунингдек, сектор штабида тегишли маълумот ва ҳисоботларни базага киритиш аниқ ва тезкорлик билан киритиш кераклиги таъкидланди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM