Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида 31-Саройқўрғон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, барча сектор раҳбарлари, туман судлари, ички ишлар ходимлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги ташкилотлар раҳбарлари, туман ММТП раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси, туман ҳокими А.Бахрамов  олиб борди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Туманда пахта йиғим терими даврида мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича  туман Кенгашининг  ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида

2. Туманда пахта ҳосилини пайхон қилиниш ҳолатлари аниқланганда ҳолатларга жойида ҳуқуқий баҳо бериш бўйича  туман Кенгашининг  ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида

3. Туман “СОVIД-19” га қарши курашда профилактик тадбирлар самарадорлиги ошириш тўғрисида (Туман тиббиёт бирлашмаси, туман ДСЭО маркази бош врачи ҳисоботи тўғрисида) га масалалар муҳокама қилинади.
Сессия кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM