Яқинда ижтимоий тармоқларда “Каттақўрғон туманидан онахон мурожаат йўллаган. Унинг айтишича, келини ҳовлига эга чиқиш мақсадида ўғли билан ажрашишга ҳаракат қилмоқда. Ҳовли онахонни ўғлининг номига кадастр қилинган. Лекин, бу уйни қуришда ўғли иштирок этмаган. Ҳовлини марҳум отаси ва онаси қуришган” деган мазмундаги видео мурожаат тарқалди.
Ушбу видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Ушбу оила туманнинг Зарқўрғон маҳалласи Калиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаролар Азиз Холиқов ва унинг турмуш ўртоғи Нафиса Шодмоновалар бўлиб, 2003 йилда турмуш қуришган.Ҳозирда уларнинг 2 нафар фарзанди бор.
2020 йил 16 сентябрь куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари ўзаро келишолмай, ажрашиш ёқасига келиб қолган бу оила аъзолари билан учрашди.Улар томонидан оилани тиклаш борасида олиб борилган сай-ҳаракатлари натижасида Азиз Холиқов ва унинг турмуш ўртоғи Нафиса Шодмоновалар ўзаро яраштирилиб, келишмовчиликка барҳам берилди.
Туман Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бўлими.