СУТНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғон туманидаги "Отажон ширинликлари" оилавий корхонаси томонидан 2-сектор ҳудудидаги М.Улуғбек маҳалласида сутни қайта ишаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда ушбу корхонада қатиқ, ёгурт, сметана,  творог, қуюлтирилган сут, пишлоқ ва пишлоқ қаламчалари, қаймоқ, бринза ва 36 хил кўринишдаги музқаймоқлар ишлаб чиқарилади.

- Сутни қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган 20 турдаги технологик линия ва ускуналар Хитой давлатидан олиб келинди, - дейди корхона раҳбари Камолиддин Санаев. – Бунинг учун жами 300 минг АҚШ доллари  маблағ сарф қилинди. Шундан 125 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишларни ўз маблағларимиз ҳисобидан амалга оширдик.Бугун 15 нафар янги иш ўринларига эга бўлган ушбу корхонанинг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, воқеага алоқадор ташкилот раҳбарлари, М.Улуғбек маҳалласи фаоллари  ҳамда оилавий корхона вакиллари иштирок этдилар. 

Корхонанинг ишга туширилиши билан туманимизда ишлаб чиқариш йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари сони яна биттага кўпайди. Ҳозирча корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозорда сотилади. Корхона раҳбарининг таъкидлашича, яқин келажакда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бир қисми қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинадиган бўлади.

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM