ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида 31-Саройқўрғон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева, туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, барча сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги барча мактаб директорлари ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия иши давомида кун тартибидаги “Каттақўрғон тумани мактабларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дизенфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида”ги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM