Каттақўрғонда уйлар ноқонуний бузилмайди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда ижтимоий тармоқларда "Туман ҳокимлиги бизни ва маҳалламиздаги яна бир қанча уйларни бузиб ташламоқчи. Куни кеча келиб, уйдаги нарсаларимизни кўчага чиқартириб юборишди. Энди яна келиб, уйни ҳам бузиб кетишар экан. Пулим етмаганлиги сабабли кадастр ҳужжатларим чала қилинган. Айбимиз камбағаллигимизми? деган мазмундаги пост эълон қилинди.

Ушбу пост бўйича қўйидагиларни маълум қиламиз: халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг 2020 йил 15 январь кунидаги 01/11-сонли Қарорининг 4-бандида туман ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун барча ердан фойдаланувчилар ер майдонларида жумладан, пахта-ғаллачилик, лалмикор, ғаллачилик, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, паррандачилик, асаларичилик, фермер хўжаликларида мониторинг  ўтказиш, аҳоли пунктлари ҳудудларидаги уй-жой ва нотурар объектларини кадастр ҳужжатларини белгиланган низом асосида расмийлаштириш, мониторинг жараёнида аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича тезкор ва аниқ маълумотлар бўйича тегишли чора кўриш туман ҳокимлиги ҳамда туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг зиммасига юклатилган. 
Кенгашнинг юқорида кўрсатилган қарорини ижроси юзасидан туманнинг "Каттақўрғон чорвачилик" массивида ўтказилган текшириш натижалари бўйича, аниқланган ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 85-моддаси тартибида туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан 2020 йил 3-июн кунидаги 489-сонли тақдинома туман ҳокимлигига киритилган ва тўпланган ҳужжатлар мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, амалдаги қонунчилик талаблари бўйича материаллар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига 2020 йил 22 июльда даъво ариза киритилган. Судга тақдим қилинган ҳужжатларда жавобгар Суюнова Мавжуда Элибоевна туман заҳираси ҳисобидаги туманни “Каттақўрғон чорвачилик” массиви 395-контурдаги 0,12 га ер майдонни ҳеч бир ҳуқуқий асосларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонининг 92,30 кв.м. қисмида ноқонуний равишда уй-жой қурганлиги, шунингдек, жавобгар Шаропова Розия Ташпулатовна туман заҳираси ҳисобидаги тумманни “Каттақўрғон чорвачилик” массиви 395-контурдаги 0,08 га ер майдонни ҳеч бир ҳуқуқий асосларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонининг 43,0 кв.м. қисмида ноқонуний раишда уй-жой қурганлиги ҳамда ушбу ноқонуний ҳолатларни жавобгарларни ҳисобидан бартараф этишлиги кўрсатилган.
Мазкур фуқаролик ишлари ҳозирги кунда судда кўриб чиқилмоқда ва якуний хулоса суднинг қароридан сўнг маълумот бўлади. Жавобгарлар М.Суюнова ва Р.Шароповаларга уйлари бузилиши юзасидан туман  ҳокимлиги ёки тумандаги бошқа ташкилотлардан бирор-бир киши бориб, уларнинг уйларини бузилиши юзасидан ушрашмаган. Фақатгина, Сухроб Мирзаев томонидан қурилган ноқонуний қурилиш унинг ўзи томонидан бузиб ташланган.
Видеолавҳада бузилган қурилма С.Мирзаевга тегишли бўлиб, ҳозирда ушбу жойни қонун талаблари бўйича расмийлаштириш жараёни олиб борилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM