Саховатпеша инсонларга "ташаккурнома" топширилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Маҳалла” хайрия жамғармаси қошидаги “Нуроний” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси Акбар Ахтамов бугун Каттақўрғон туманига ташриф буюрди. 

  Меҳмон ташриф давомида туманда “Саҳоват ва кўмак” хайрия жамғармаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда ушбу ҳаракат доирасида фаол иштирок этган бир гуруҳ иштирокчилар билан учрашди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашув давомида Акбар Ахтамов “Саҳоват ва кўмак” хайрия ҳаракати давомида Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида Каттақўрғон туманидан фаол иштирок этган бир гуруҳ кишиларга жамоат фондининг Ташаккурномаларини ҳам топширди.

Ташаккурномага сазовор бўлганлар қаторида Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, “Миёнқол кластер” МЧЖ раҳбари Равшан Отаев ҳамда "Омад старт" корхонаси раҳбари Асрор Деҳқонбоевлар ҳам бор.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM