ТУМАНДАГИ МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БЕПУЛ УЙЛАР БЕРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманнинг Боғот маҳалласида ҳар бири 3 хонадан иборат 2 сотихли 10 та янги уй ижтимоий аҳволи оғир, турар жойга муҳтож оилаларга бепул берилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси Равшан Бедилов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Сухроб Рафиков, секторлар ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари,  қурувчилар ва бир гуруҳ маҳалла фаоллари иштирок этди.

- Бошига иш тушганда мурувват ёрдамлари кўрсатилса кўз ёшини яширолмас экан киши, - дейди янги уй соҳибаларидан бири Хумора Исмоилова. – Уйимиз йўқ эди. Турмуш ўртоғим йўл қурилишида ишларди. Яқинда бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтди. Қизим билан қайга боришимни билмай турганимда бепул берилган, яшаш учун барча шароитларга эга уй менинг ҳаётимдаги энг қувончли дамларни ҳадя этди. Яхшиям муҳтожларни эътиборсиз қолдирмайдиган эл фарзандиман, ўзбекистонлик эканлигимдан мамнунман.

Уй-жойлар қурилишига 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди.

Шундан 643 миллион сўми Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан йўналтирилган бўлса, қолгани маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилгани ҳисобидан ажратилди.

“Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларидан эса уйларни жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM