ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА 150 ОРТИҚ МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ,  АКСАРИЯТИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Ушбу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамовнинг туман Марказий истироҳат боғида, очиқ майдонда карантин талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган сайёр қабулида ҳам ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бўлим, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими қабул давомида келиб тушган 150 дан ортиқ мурожаатлар бўйича масъулларга қатъий топшириқ бериб, қисқа муддат ичида мурожаатларни ижобий ҳал этиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, сайёр қабулда одамлар учун зарур қулайликлар яратиш, мактабларда янги ўқув йили жараёнини ташкил қилиш учун барча керакли профилактик ишларни тўлиқ амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун банкдан имтиёзли кредит ажратиш ва бошқа масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган аксарият масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса туман ҳокимининг қатъий назорати остида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM