"Туман ҳокимининг айрим қарорларини бекор қилиш ер майдонларни туман заҳирасига қайтариб олиш ҳақида" ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши,

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

 

1. Каттақўрғон туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 85-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020-йил 15-январь кунидаги  01/11-сонли Қарорининг 4-бандини ижроси натижалари бўйича киритган 2020 йил 6 август кунидаги 575-, 588-, 590-, 591-, 592-рақамли хатлар билан киритилган тақдимномалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган «USMONOV DILSHOD» фермер хўжалиги ўзига ажратилган жами 7,6 гектар, шундан сувли ер  7,5 гектар, ариқ ва зовурлар 0,1 гектар ер майдонлари ижарага ер майдони ажратилган бўлиб, хўжалик раҳбари Д.Усмонов томонидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, ажратилган ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари умуман экилмаганлиги, агротехник ишловлар берилмаганлиги, ер майдонлар ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020-йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экмасдан ерни қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, туман ҳокимининг 2018-йил 18-май кунги 902-Қ-сонли қарорининг 3- ҳамда 5-бандларидаги талаблари бажарилмаганлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2018-йил 18-январь кунидаги 902-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

3. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида фаолият олиб бораётган «MORANDI INVEST» МЧЖнинг ўзига ажратилган жами 38,0 гектар, шундан сувли ер 21,6 гектар, лалми ер 11,5 гектар, яйлов ер 3,6 гектар, ариқ ва зовурлар 1,3 гектар ер майдонларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, мазкур жамият томонидан ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари экилмаганлиги, агротехник ишловлар берилмаганлиги, ер майдонлар ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020-йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экмасдан ерни қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, ҳозирги кунда жамиятнинг ягона ер солиғидан қарздорлиги 2 млн. 162 минг 563 сўмни ташкил қилганлиги, дала четлари тўсиқ билан ўраб олинмаганлиги, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги 2018-йил 16-октябрь кунги 1799-Қ-сонли қарорининг 3-бандидаги талаблари бажарилмаганлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг  2018-йил 16-октябрь кунги 1799-Қ-сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

4. Тумандаги "Каттақўрғон чорвачилик" массивида интенсив боғдорчилик йўналишида ҳам фаолият кўрсатиб келаётган «SHUXRAT AKA BOG‘I MEVALARI» фермер хўжалиги ўзига ажратилган жами 78,6 гектар, шундан сувли ер 25,5 гектар, лалми ер 49,3 гектар, бўз ер  0,3 гектар, яйлов ер 0,6 гектар, ариқ ва зовурлар 0,2 гектар, йўл ва увотлар 0,5 гектар, бошқа ер
2,2 гектар ер майдонларига бугунги кунга қадар интенсив боғ кўчатлари экилмаганлиги, агротехник ишловлар берилмаганлиги, ер майдонлари ташландиқ аҳволда қолдирилганлиги, ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, 2018-2020-йиллар давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар билан бирор-бир шартнома тузилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экмасдан ерни қаровсиз, бўш қодирилганлиги, шудгорлаш ишлари умуман бажарилмаганлиги, меъёр бўйича доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, ҳозирга кунда фермер хўжалигининг ягона ер солиғидан қарздорлиги 12 млн. 881 минг сўмни ташкил қилганлиги, дала четлари тўсиқ билан ўраб олинмаганлиги, туман ҳокимининг 2018-йил 2-октябрь кунги 1747-Қ-сонли қарорига асосан ер ажратиш тўғрисидаги қарорининг 3-бандидаги талаблари бажарилмаганлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2018-йил 2-октябрь кунги
1747-Қ-сонли қарори
ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

5. Тумандаги О.Махмудов номли массивида узумчилик-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган «BAXRON ULUG‘BEK DALALARI» фермер хўжалиги ўзига ажратилган 30,8 гектар ер майдонида бугунги кунга қадар узум кўчатлари экилмаганлиги, ер майдонлари ҳайдалмаганлиги, умуман агротехник ишлов берилмаганлиги, янтоқ ва бошқа ҳар хил бегона ўтлар босиб кетганлиги, доимий иш ўринлари яратилмаганлиги, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотларга ҳисоботлар топширилмаганлиги, ягона ер солиғини 1.782.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланганлиги учун туман ҳокимининг 2017-йил 25-апрель кунги 1640-Қ сонли қарори ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

6. Туман Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган массивнинг 5-контурида туманнинг "Зарқўрғон" МФЙ "Олмазор" қишлоғида жойлашган "Саид бобо" хусусий фирмаси томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, унумдорлиги юқори, яъни бонитет балли 72 фоиз бўлган 10,9 га ер майдони қуйидаги асосларга кўра ноқонуний равишда тасарруф этилган ҳолда фойдаланилаётганлиги, туман ҳокимининг 17.03.2005-йилдаги 216-Қ-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 45-моддасига зид равишда бонитет балли 72 фоиз бўлган ер майдони 50 (эллик) йил муддатга ажратилганлиги,  бундай тоифадаги ер майдонларни тасарруф этиш туман ёки вилоят даражасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг руҳсати билан амалга оширилиши шартлиги,  бундан ташқари, туман ҳокимининг кўрсатиб ўтилган қарорининг 3-бандида хусусий фирмага берилаётган 10,9 га ер майдоннинг ижарага бериш ҳақида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан экологик экспертиза тақдим қилиниши кўрсатиб ўтилган бўлса-да, бироқ бундай кўринишдаги экспертиза хулосаси ўтказилмаганлиги ҳамда туман ҳокимининг 6-бандида 216-сонли қарорнининг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралганлиги кўрсатилган бўлса-да, лекин вилоят ҳокимлигидан ушбу қарор тасдиқдан ўтмаганлиги учун туман ҳокимининг 17.03.2005-йилдаги
216-Қ-сонли қарори
ва ушбу қарор бўйича тузилган ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинсин.

7. Туман Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган массивнинг                             291-контурида туманнинг "Ойжон" МФЙ "Қўнғирот" қишлоғида яшовчи фуқаро Хасанова Шахноза Нуралиевнага қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, унумдорлиги юқори, яъни бонитет балли 72 фоиз бўлган 0,06 га ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 45-моддасига зид равишда хато-камчиликларга йўл қўйилган ҳолда туман ҳокимининг 05.10.2015-йилдаги 738-Қ-сонли қарори билан шошма-шошарлик билан нотўғри чиқарилганлиги учун туман ҳокимининг 05.10.2015-йилдаги
738-Қ-сонли қарори
бекор қилинсин.

8. Тумандаги Р.Исломова номли массивида  жойлашган 408-ММКК га тегишли бўлган 2,91 га ер майдоннинг 679,1 м2 қисмида бунёд этилган маъмурий бино, гараж, пайвандлаш цехи, қоровулхона ва хожатхоналар узоқ йиллар давомида ўз вақтида таъмирланмаганлиги, ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги оқибатида фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, шу билан бир қаторда, қурилиш остидан ташқари 2,83 га ер майдонига шу бугунги кунга қадар умуман эътибор қаратилмаганлиги, яъни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги оқибатида ҳар хил бегона ўтлар ва янтоқлар ўсиб кетганлиги учун 2,83 га ер майдони туман заҳирасига олинсин ва 0,068 га ер майдонида жойлашган қурилиш ости иншоотлар корхонанинг ҳисобида қолдирилсин.

         9. Кўрсатиб ўтилган фермер хўжаликлари билан ер майдонларни ижарага бериш шартномалари бекор қилиниши ва ўзгартишлар киритилиши муносабати билан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Мирзаев) га ер майдонларини топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиб, туман захираси ҳисобига олиш вазифаси юклатилсин.

         10. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Каттақўрғон туман кенгаши (М.Мавлонов)га захирага олинган ер майдонларини янги тузилаётган фермер хўжаликларига бериш таклифини киритиш вазифаси юклатилсин.

11. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз ҳудудларида аҳолининг шахсий томорқадан фойдаланиш маданиятини ошириш, даромад олиш, такрорий экин экиш ҳамда ҳукумат қарорларини жойларда тарғибот қилиш ва кенг оммага етказиш бўйича аниқ чораларни кўриш вазифалари тавсия этилсин.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф муҳитни мухофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Мусаев) ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Тоғаевларнинг зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси   А.Бахрамов

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM