МУКОФОТ МУБОРАК! ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Мукофотланганлар сафида туманимиз ҳокими А.БАХРАМОВ ва “Кумуш тола”хусусий корхонаси раҳбари М.НИЯЗОВАнинг борлигидан беҳад хурсанд бўлдик.Туманимиз ҳокими А.Бахрамовни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан ва тадбиркор М.Ниязовани  «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан қизғин муборакбод этамиз.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM