“Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”.
Ш.Мирзиёев
Каттақўрғон тумани ҳокимлигида аппарат ходимлари, инвеститциялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг кадрлари иштирокида “Лидерлар китоби”нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат тили бўйича маслатҳатчи Нигора Бўронова ва Акмал Рахматовларнинг маърўзаси тингланди. Ҳокимлик олдида турган муҳим вазифаларни амалга оширишда айнан замонавий бошқарув кўникмалари қандай бўлиш кераклиги тушунтирилди.
Амир Темур таъбири билан айтганда: “Барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”. Ана шу садоқатли, ишончли ҳамроҳ – Китобдир.
Шохруз Базаров,
туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси.