Каттақўрғон туманида коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида 69 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 61,7 минг та оилада 273,3 минг аҳоли истиқомат қилиб, шундан банд аҳоли – 109 минг нафар, ишсизлар – 11,4 минг нафарни ташкил этади.
Юртимизга коронавирус пандемиясини кириб келишидан олдин, Президентимизнинг 2020 йил 24 январ куни Парламентимизга қилган мурожаатида мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ ва тизимли чора-тадбирлар белгилаб берилган эди.  Айнан шу сабаб бу борада олиб борилган ишлар натижасида юртимизга жорий йилнинг март ойида кириб келган коронавирус пандемияси оқибатларини кескин олди олинди.  
Шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини таҳлил қилиб чиққанимизда туманда 3556 та камбағал оилада 16503 нафар аҳоли “Темир дафтар”га киритилган эди.  
3556 та оилага 724 та саҳоватпеша тадбирлик субъектлари ва хомийлар ихтиёрий асосда бирикди.   
Ушбу “Темир дафтар”га а “Саҳоват ва кўмак" жамғармасининг ҳисоб рақами очилди ҳамда бугунги кунга қадар “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида иштирок этадиган 176 та тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахс томонидан жами 2,4 млрд. сўм молиявий маблағ ҳамда 550 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари жамланди.    
Туманда 9 минг гектар майдонда ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 72,5 центнердан олинди ва саховатпеша фермер хўжаликлари томонидан 798 тонна ғалла захираси тайёрланиб, дон корхонаси омборида сақланмоқда.
Президентимизнинг “Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак” деган гапларига тўлиқ амал қилган ҳолда туманимизда камбағал оилаларни яшаш шаротини яхшилаш ва доимий даромад манбаини яратиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.     
Хусусан, камбағал оилаларни камбағаликдан чиқариш ҳамда карантин даврида ишсиз қолган фуқароларни иш ўринлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 5059 нафар фуқаро бугунги кунга қадар доимий даромад манбаига эга бўлди.  Жумладан, дала томорқадан (кооперативлардан) ер майдони ажратилди, вакант жойларга ишга қабул қилинди, шахсий томорқаларга субсидия ажратилди ҳамда жамоат ишларига жалб қилиниб, доимий даромад манбаига эга бўлди.
Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг қарорига асосан ўзини-ўзи банд қилиш орқали амалга оширилган ишлар натижасида 705 та оила камбағаллик тоифасидан чиқарилди.
Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги  “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли қарорига биноан “Темир дафтар”га киритилган 605 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳар бирига  1,0 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.
Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган 2563 та ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг 11254 нафар оила аъзосининг ҳар бири учун 220 минг сўмдан жами 2475. 9 млн. сўм моддий ёрдам маблағлари тўлиқ ҳамда ҳалол, пок қилиб етказилди.
Асосий кўрсаткичлар
2020 йил 1 август холатига туманда  давлат  руйхатдан   ўтган жами юридик корхоналар 4013 та бўлиб ўтган йилга нисбатан 597 тага (117 фоиз)  ошган.  
Кичик бизнес суъбектлари 1 август холатига  жами 1609 та ташкил этган бўлиб ўтган йилинг шу даврига нисбатан 524 тага (148 фоиз)   ошган.  Соҳалар кесимида тахлил қилганимизда:
-Саноат сохасида 85 тага (137 фоиз),
-Қишлоқ хўжалик сохасида 156 тага (160 фоиз),
-Қурилиш  соғасида 25 тага (124 фоиз),
-Савдо соҳасида 178 тага (160 фоиз),
-Ташиш ва сақлаш соҳасида 1 тага (102. 7 фоиз),
-Яшаш ва овқатланиш буйича хизмати 44 тага (153 фоиз),
-Ахбарот ва алоқа хизмати 4 тага (200 фоиз),
-Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 1 тага (114,2 фоиз),
-Бошқалар 30 тага (132. 2 фоиз) кўпайган.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳолига доимий даромад манбаини яратиш ва бюджет тушумларини ошириш учун қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб олинди:
Биринчидан, туманда қулупнай етиштиришда катта тажрибага эга бўлган  фермерлар, деҳқонлар ва томорқачилар туплаган тажрибаларни   ва  маҳсулот бозорини ўргандик.  Хонадонларда ва фермер хўжаликлари ерларида пишиб етилган қулупнай нафақат вилоятимиз бозорларини, балки Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бозорларини таъминлади ҳамда аҳолининг томорқадан оладиган даромади ҳам шунга яраша салмоқли бўлди.  
Шуларни инобатга олган холда туманда қулупнай етиштиришни янада ривожлантириш ва соҳага илм-фанни киритиш мақсадида 2018 йил охирида “Шарқ саноат” концерни билан ҳамкорликда туманга Инвитро лабороториясида кўпайтирилган кулупнайнинг “Зинга-зинга” навидан 820 мингта келтириб экилди.  2019 йил кузида ва жорий йил баҳор ойларида 5 млн.  дона олинган қулупнай кучати фермерлар ва ахоли хонадонларига тарқатилди.  Қулупнай етиштиришни кенгайтириш мақсадида “KATTAQO`RG`ON KLUBNIKA” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди.  
Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорингизга асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 12 млрд. сўм кредит маблағлари ҳисобидан 500 гектар фермер хўжаликлари ва 500 гектар аҳоли томорқаларида жами 1000 гектар мутлақо янги, қўл меҳнати жуда кам талаб қиладиган, плёнка остига томчилатиб суғориш технологиялари асосида экиш ишлари олиб борилмоқда.  Қулупнай етиштириш учун ажратилган ерларда асосан камбағал оилалар ва ишсиз ёшлар, шу жумладан хотин-қизлар ишга қабул қилинмоқда.  Тумандаги бўш турган собиқ Консерва заводи биноси негизида музлатгичли омборхона қурилади ва саралаш, қадоқлаш ҳамда логистика маркази ташкил этилади. Етиштириладиган жами 30 минг тонна ҳосилнинг камида 10 минг тоннаси (10 млн. АҚШ доллари) экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.   
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 5 минг дан ортиқ ишсизлар доимий даромад манбаига эга бўлади.  
Иккинчидан,  туманда лимон етиштириш бўйича 10 гектар лимончилик кластери ҳамда 1650 та  аҳоли хонадонларида ихчам иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб, бунда 1750 нафар аҳоли бандлиги таъминланмоқда.  Лимончиликни ривожлантириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадида  Республика АТБ “Турон банк” ва “Микрокредитбанк” кредитлари ҳисобига яна 1100 тадан зиёд хонадонларга 2-3 сотихли ҳамда 50 нафар тадбиркорларга ҳар бирига 1 гектардан 50 гектар лимонарий ташкил этиш бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда. Натижада қўшимча яна 850 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.  
Лимончилик кластери қошида лимон сотиб олиш, саралаш ва қадоқлаш ҳамда ностандарт меваларни қайта ишлаш (лимон мураббоси тайёрлаш) логистика маркази ташкил этилмоқда.  
Учинчидан, туманда охирги 3 йил ичида узоқ ва яқин хориж давлатларидан келтирилган 3 минг бошдан зиёд наслли қорамоллар асосан янгича немис лойиҳаси асосида қурилган чорва фермаларида парваришланмоқда.  Олиб келинган урғочи наслли молларнинг сунъий уруғлантириш натижасида  иккинчи марта бузоқлар олинмоқда.
Аҳоли ва фермер хўжаликларининг қорамоғидаги урғочи молларнинг наслини яхшилаш мақсадида туманда жами 24 та сунъий уруғлантириш шаҳобчалари ташкил этилиб, 43 нафар мутахассислар иш билан таъминланди.  
2020 йилда чорвачилик йўналиши бўйича 4 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 2 та бўрдоқичилик комплекслари “Шоди Карим чорваси”, “Озодбек наслли чорваси” фермер хўжаликлари ва 2 та сутчилик комплекслари “Тожинор момо”, “Омонбой хосили” фермер хўжаликлари томонидан ишлар амалга оширилиши натижасида 28 та янги иш ўринлари яратилмоқда.
 Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларига кўра Каттакўрғон тумани намунали балиқчилик тумани қилиб белгиланди.
Туманда фаолият юритаётган балиқчилик фермер хўжаликларини узлуксиз омухта ем билан таъминлаш мақсадида режалаштирилган 3 та лойиҳадан 2 таси ишга тушди ҳамда 35 та янги иш ўрни яратилди.  Лойиҳаларнинг умумий қиймати 21,3 млрд. сўм бўлиб, шундан тадбиркорнинг ўз маблағлари 16,1 млрд. сўм ҳамда банк кредитлари 5,2 млрд. сўмни ташкил этади.   
Мисол учун, “Каттақўрғон Жайхуни” фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 3,2 млрд. сўмлик 120 тоннадан ортиқ балиқ чавоқлари нафақат туман, балки бошқа вилоятлардаги балиқчилик фермер хўжаликларга етказиб берилди.   
Ҳозирги кунда туманда балиқчилик фермер хўжаликлари сони 84 тага етиб ажратилган ер майдони 532,9 гектар ерни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари атрофидаги зовурлардан унумли фойдаланиш ва шу ҳудуддаги ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида зовурлар 50 метрдан 200 метргача бўлиб берилиб, чегаралари тўрлар билан ҳимояланиб, балиқнинг “Оқ амур” турини етиштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.  Бу усулнинг афзаллиги махсус омухта емни кўп талаб қилмасдан асосан зовурдаги ўсимликлар билан озиқланади, шунингдек сувнинг оқишини ҳисобига сув кислород билан бойитилади.
Бешинчидан, уч йил олдин туманда ўртача бор-йўғи 160-180 тонна пилла етиштирилган бўлса, озуқа базасини кўпайтириш, янги тутзорлар ташкил этиш ҳисобидан жорий йилда 330 тонна пилла хом ашёси етиштирилди.  Бунда туманда 8 минг фуқаролар мавсумий ҳамда 500 дан ортиқ фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлдилар.  
Пиллани қайта ишловчи “Кумуш тола” ХК томонидан 1,5 млн АҚШ доллар миқдорида Жанубий Корея ва Хитой давлатидан ипакли мато ишлаб чиқариш дастгоҳлари келтирилиб, ўрнатилди, натижада бугунги кунда ишлаётган 120 нафар ишчилар 200 нафарга етказилади.  
Жорий йил ҳосилидан қайта ишлаш ҳисобига 2,5 млн.  АҚШ доллари экспорт амалга оширилади, ўтган йилга нисбатан 563 минг АҚШ долларга кўп.
Олтинчидан, Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 14 та  қишлоқ хўжалик кооперативлари ташкил этилиб, 553 нафар кам таъминланган ҳамда ишсиз фуқароларга 30-50 сотихдан жами 161,4 гектар ер майдони узоқ муддатли ижарага берилди.  Бандлик жамғармасидан 804 млн. сўм субсидия ажратилиб қулупнай, ток ва бошқа сердаромад экинлар экилиб, электр энергияси тортилиб, артизан қудуқлардан сув чиқарилиб берилди.  
Шунингдек, “Қўшховуз” массиви ҳудудидан 400 гектар лалми ер майдонига қиймати 17,5 млрд. сўмлик интенсив усулда узумзор ташкил этиш ишлари бошланди, натижада 800 та янги иш ўринлари яратилмоқда.
Еттинчидан, Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли “Коронавирус Пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 июндаги 03/1-1078-сонли баённомасига асосан “Қўшховуз”, “Янгиобод”, “Мойбулоқ” ва “Андоқ” массивлари ҳудудидан 373 гектар ер майдонлари ўзлаштириш учун 4,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ишлар бошлаб юборилди, бу ерда ҳам 750 та камбағал оилаларга берилади.   
Саккизинчидан, 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сонли “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Қўшховуз” массиви ҳудудидан умумий қиймати 6 млн. АҚШ долларлик 300 гектар ер майдонида замонавий узумзор ташкил этиш лойиҳаси таклиф киритилди ва бунинг натижасида 600 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Тўққизинчидан, 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4752-сонли “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида умумий қиймати 17,4 млрд. сўмлик (шундан 5,4 млрд. сўми тижорат банки кредит маблағлари) 9 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилди ҳамда бунинг натижасида 106 та янги иш ўринлари яратилади.
 Ўнинчидан, ҳозирги кунда туманда жами 53 та (9 таси бюджет, 44 та хусусий секторларда) объектларда қурилиш-пудрат ишлари карантин талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.  Ушбу объектларда жами 1000 нафардан ортиқ ишсизлар асосан четдан қайтиб келган фуқаролар меҳнатга жалб этилди.
Туманда қурилиш ишларини жадал ривожлантириш мақсадида  қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 25 та корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланди.  
  Жумладан:
-  1 та Каттақўрғон туман ЙФУК қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводи;
-  2 та Щебен заводи;
-  21 та кўмирда пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари;
- 1 та қурилиш материаллари сотиш комплекси.
Худудий дастур ижроси бўйича:
2020 йилда умумий қиймати 281 млрд. сўм бўлган 144 та лойиҳалар амалга оширилмоқда ва бунинг эвазига 1 258 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.  
Жумладан, “Каттақўрғон монтаж қурилиш” МЧЖ корхонаси томонидан йиллик қуввати I-босқичда 1200 дона бўлган “Замонавий ТМГ 10 минг волтгача бўлган трансформаторлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушурилди.  Лойиҳанинг умумий қиймати 15,0 млрд сўмни, яратилган иш ўрни 45 тани ташкил этади.
Қолган беш ой давомида 253,5 млрд. сўм бўлган 130 та лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 1 152 та аҳоли бандлиги таъминланади ва бу орқали давлат бюджетига қўшимча 6,2 млрд. сўм солиқ тушумлари тушуриш режалаштирилган.  
Туманда 2020 йилда бюджет даромадлари бўйича белгиланган
126,4 млрд.  сўмлик прогноз кўрсаткичлари январь-июль ойлари якуни билан 64,1 млрд. сўмни ташкил этиб, режага нисбатан 4,1 млрд. сўм ортиғи билан ёки 108 фоизга ижро этилди.   Жорий йил якуни билан бюджетга жами 133,0 млрд. сўм тушумларни жалб қилиб, белгиланган прогнозни 6,6 млрд. сўм ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.
Шунингдек, асосан Пайшанба шахарчасида савдо, маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш маркази бўлган бўлса, бугунги кунда Кадан, Муллакўрпа, Мундиён, Қўштепа, Каттаминг, Вайрот, Тасмачи ҳудудларида ҳам замонавий савдо-хизмат марказлари ташкил этилди.  Келгуси йилда Мойбулоқ массивида ҳам 2 та йирик хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш режалаштирилган.  
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтириб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида жами 12280 та иш ўринлари ва хусусий тадбиркорлик ҳисобидан доимий даромад манбаи яратилиши орқали пандемия даврида ишсиз қолган фуқаролар доимий даромадга эга бўлади, қолган 142 та ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 331 нафар оила аъзолари тўлиқ оталиққа олиниши ҳамда темир дафтардаги муҳтож оилалар ноябр ойига қадар доимий даромад манбаи билан таъминланиши режалаштирилган.  
Қайд этиб ўтилганларни инобатга олиб, ҳозирги пандемия даврида туманимизда тезкорлик ва изчиллик билан олиб борилган қатор амалий ишлар, яъни аҳолини доимий даромадларини оширишга қаратилган тадбирлар ўз самарасини бериши билан бир қаторда, туман иқтисодиётини барқарорлашини тезлаштиришда асосий омил бўлиб қолади.
Кейинги 3 йилда туманимизда амалга оширилган кенг кўламли, бунёдкорлик ишлари, янги саноат корхоналарини ишга туширилишига асосий сабаб бу Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида республика миқёсидаги раҳбарларнинг аксаряти туманларга бориб, ҳар қандай масалани жойида ижобий ечимини топиб бераётганлигидир.
Хусусан, фақатгини бизнинг туманда республика раҳбарларнинг келишлари натижасида ҳар йилига 100 км. дан ортиқ умум фойдаланиш йўлларимизга асфальт қопламалари ётқизилмоқда, худди шунингдек туман ички йўлларига махсус виброкатоклар  ёрдамида шағал ётқизилмоқда.  Бундан ташқари, туманда саноатни ривожлантириш мақсадида Мойбулоқ массивига 10000 кВт, туман марказига яқин бўлган Қорадарё массивига 16000 кВт кучланишга эга бўлган замонавий трансформаторлар ўрнатилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида туманда мавжуд саноат корхоналарида электр таъминотидаги узулишларга бархам берилиб, 2025 йилгача бўлган даврда режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳам электр таъминоти билан тўлиқ таъминлаш имконияти яратилди.  Тумандаги ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарини тўлиқ қувватда ишлаши учун қўшимча табиий газ тармоғи тортилиши натижасида “Кумуш тола” ХК да ишлаб чиқариш қуввати 1,5 баробарга ошиб, қўшимча 50 нафар янги доимий иш ўринлари яратилди.  Туман маркази ва энг чекка қишлоқларида ҳам сифатли алоқа ва интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилиб, 150 км. дан ортиқ оптик толали алоқа тармоқлари тортилганлиги боис, 5200 дан ортиқ хонадонларда алоқа тармоқларига уланди.
Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан, сектор раҳбарлари томонидан “Темир дафтар”га киртилган 3556 та камбағал оилаларни аҳволидан хабар олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек дори-дармонлар тарқатилиши белгиланиб, уларнинг ҳар бирини хонадонида байрам кайфияти улашиш режалаштирилган.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM