ЯНА БИР ОИЛА ЯНГИ УЙГА ЭГА БЎЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани ҳокимининг ташаббуси билан тадбиркор Фатхулла Ҳакимовнинг беғараз кўмагида Боғот маҳалласида яшовчи, 4 нафар фарзанди бор, кам таъминланган фуқаро Ҳусниддин Расуловга ҳар томонлама қулайликка эга бўлган 3 хонали янги уй қуриб берилди.

Бугун ана шу уйни ўз эгасига топшириш мақсадида Каттақўрғон туман ҳокими А.Бахрамов Ҳусниддин ака хонадонига ташриф буюрди. Туман ҳокими билан биргаликда мазкур уй қурилишида ўз ёрдамини берган саховатпеша инсонлар, маҳалла фаоллари ва қўни-қўшнилар ҳам ушбу тадбир иштирокчиларига айланишди.

   - Қурилиш ишларини маҳаллий усталаримиз олиб боришди, - дейди Боғот МФЙ раиси Раимберди Дарвешов. - Тажрибали қурувчиларимиз бетон қуйиш, уй деворини кўтариш, томнинг устини ёпиш, пардозлаш, пол-патолок қоқиш, эшик ва дераза ромларини ўрнатиш ишларини олиб боришди. Натижада, маҳалламизда чиройли уй қад кўтарди.

   - Бундай кўмакдан бошимиз осмонга етди, - дейди уй эгаси Ҳусниддин Расулов қувончини яшираолмай. -“Маҳалланг - ота-онанг” деб бежиз айтилмаган экан. Маҳалламиз раиси бошлиқ маҳалла фаоллари, бизга ёрдам қўлини чўзган Фатхулла ака ва айниқса туманимиз раҳбари Аъзамхон Бахрамовдан чексиз миннатдормиз. Беғубор замонда шундай бағри кенг инсонлар орасида бахтли яшаётганимиздан мамнунмиз.  

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM