ҚУРИЛИШ ИШЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ЭСДАН ЧИҚМАСИН

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 11 январдаги “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқоро мухофазаси бўйича 2019 йилдв бажарилган тадбирлар якуни ва 2020 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида”ги 11-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, Каттақўрғон туманида 2020 йилда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик қурилиш объектларида “Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат килиш” бўйича объект раҳбари ва ходимларнинг тайёргарлиги ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:2020 йил 10 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Фуқаро мухофазаси бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Шукуров томонидан тасдиқланган 2020 йилда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик қурилиш объектларида “Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш” буйича ўқув машқлари ва ўқув машғулотлари ўтказиш тўғрисидаги РЕЖАСИга асосан Каттақўрғон тумани Навбаҳор МФЙ Козоқовул қишлогида жойлашган “Эргаш ота” хусусий тиббиёт марказининг янги қурилаётган 7 қаватли меҳмонхона биносида қурилиш-монтаж жараёнида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машқига жамоат тартибини сақлаш, ички ишлар, тез тиббий ёрдам, сув таъминоти, газ таъминоти ва электр таъминоти ҳамда бошка зарурий ҳукукни мухофаза қилувчи орган (хизмат)ларнинг иштироки таъминланди. 
Ўтказилган ўқув машқи (машғулоти)да объектда фавқулодда вазият (ёнғин)ларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги, қурилиш ишларини олиб бораётган қурилиш ташкилоти томонидан фуқаро мухофазаси тузилмаларини ташкил этилганлиги, объектда фавқулодда вазият (ёнғин)лар содир бўлганда объект фуқаро мухофазаси тузилмаларини ҳаракатини, юзага келган вазият бўйича тегишли хизматларга хабар бериши, вайрона остида қолган қурувчини қидирув ва қутқарув ишларини ташкил этилганлиги, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганлиги, юзага келган фавқулодда вазият (ёнғин)лар оқибатларини бартараф этиши ва бошка зарурий тадбирлари амалга оширилганлиги бўйича ишлари амалда синовдан ўтказилди.  
Бундан ташқари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳозирги кунда барча қурилиши режалаштирилаётган биноларда ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни олдидини олиш мақсадида, ҳар бир бинода ёнғинга қарши оралиқ масофа қолдириш ва ёнғинга қарши девор қурилиши, ёнғин ўчириш автомобили эркин харакатланиши учун қаттиққопламали йўл билан таъминланиши, зарурий ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши ва бошқа бир қатор зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Фарид НОРҚУЛОВ,
Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими НТБ бошлиғи,катта сержант.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM