Мурожаатчига 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугунги кунда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар кўриб чиқилиши замон талабига айланди. Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан пандемия талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб борилмоқда. 

Яқинда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов томонидан ўтказилган тадбиркорлар қабулида тадбиркор Музаффар Имомназаров 30 миллион имтиёзли кредит олиб, нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қуйишга қийналаётганлигини айтиб мурожаат қилган эди. Туман ҳокими мурожаат юзасида “Агро банк” Пайшанба филиали маъсулларига 10 кун муддат ичида кредит берилиши юзасидан топшириқ берилган эди.

Мазкур мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, Каттақўрғон тумани “Агро банки” Пайшанба филиали томонидан ижобий ҳал қилинди. Бўлғуси оилавий тадбиркорга 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM