МЕҲНАТ ҚИЛГАН ЭЪЗОЗДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Мойбулоқ ММТП ҳудудидаги жонкуяр ғаллакорлари томонидан 2020 йил ҳосили учун гектаридан юқори центнер ғалла олишга эришилиб, давлатга 1274 тонналик ғалла сотиш йиллик шартномавий режаси ёруғ юз билан 101.1 фоизга бажарилди.

Мойбулоқ ММТП ҳудуди ғаллазорларида ўтган йилнинг кузидан то ҳозиргача зўр ғайрат билан ишлашда деҳқонларга беминнат бор билим ва тажрибасини бериб келган ва етиштирилган донни нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш ишларида кўрсатган жонбозлиги учун тажрибали қишлоқ хўжалиги ходими Зикрилла Искандаров Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамовнинг эсталик совғаси билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM