“ҒАЛЛА-2020”: ҒАЛЛА ЎРИМИ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Жорий йилда туман миришкорлари 8 минг 926 гектар майдонда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ташкил этганлиги боис ғалла далаларида мўл ҳосил етиштирдилар. Эндиги вазифа етиштирилган дон ҳосилини нес-нобуд қилмай сифатли ўриб-йиғиб олишга қаратилган. Бунинг учун туманда 23 та махсус отрядлар, 23 та ғалла ўриш комбайнлари, 115 та юк автомобиллари, 4 та кўчма устахоналар, 32 та дам олиш чайлалари, 16 та ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш агрегатлари хизмат қилмоқда.

Биринчилардан бўлиб ғалла ўримига киришган Мойбулоқ массиви ҳудудидаги “Ёқуб бобо” фермер хўжалиги (раиси З.Камолов) эса туманда биринчи бўлиб ғалла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди. Фермер хўжалиги ғаллакорлари давлатга 148 тоннага яқин ғалла топширдилар. Лалми дашт ерларда деҳқончилик қилиб келаётган ушбу ҳудуд фермер хўжаликлари қатор йиллар давомида режани бажара олишмас, ҳосилдорлик эса 20 центнердан ошмас эди. Бу йил эса об-ҳавонинг анча яхши келиши туфайли режа ортиғи билан уддаланиб, ҳосилдорлик гектарига 50 центнердан ошди. 

Шунингдек, “Ибратли оқ-олтин даласи” фермер хўжалиги (раиси О.Шодиев) ҳам ғалла хирмонига 102,1 тонна сара дон топшириб, бу хўжаликлар вилоят ва туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғаларига сазовор бўлишди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM