ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун, туман ҳокимлиги ахборот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи Убайдулла Сағдуллаев ва давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси туман филиали мудири Замонали Халилов ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилди.
Брифинг давомида ОАВ вакилларига туманимизда коронавирус пандемиясининг слабий таъсирини юмшатиш, туман аҳолисини коронавирус пандимиясидан ҳимоя қилиш борасида санитария-эпедимиологик вазият юзасидан туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси туман филиали томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Брифинг давомида иштирокчилар корононавирус инфекциясига оид қатор саволларга ҳам тегишли жавоб қайтардилар.
Брифингни батафсил facebook ижтимоий тармоғида қуйидаги манзилда кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/AUBahramov/

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM