ЯНА 10 ТА МИНИКУЛЬТИВAТОРЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА БЕРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва уларга комплекс хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда бугун туман ҳокимлиги томонидан туманимиздаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган 10 нафар фуқароларимизга мини культиваторлар берилди. Бундан олдин 2 нафаригав “CHIMGAN-404” русумли экин қатор ораларига ишлов беришга мўлжалланган мини трактор, 1 нафарига “БЕЛАРУС – МТЗ 80,11” русумли чопиқ трактори, 15 нафарига эса “ZONGSHEN” русумли кичик ўлчамдаги юкларни ташишга мўлжалланган аравали мотоцикл ва 16 та шу тоифадаги фуқароларимизга “WEMA WM 1 100BE” русумли мини культиваторлар берилган эди. Яқин кунларда яна 175 нафар фуқароларимизга мини культиваторлар бериш режалаштирилган.

Фуқароларимиз ушбу мини культиваторлар ёрдамида биринчи навбатда ўзининг шахсий томорқасидаги ишларни бажариш ва қолаверса, ён-атрофдаги қўшниларга ҳам хизмат кўрсатиш орқали оила бюджетини мустаҳкамлаш ва келгусида камбағалликдан чиқиш учун мустаҳкам замин яратилди. Бу имкониятдан эса фуқароларимиз тўғри фойдалансалар бўлгани.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM