Электр таъминотидан 9 млн. сўм қарздорлик машинани жарима майдонига қўйилишига сабаб бўлди
13.02.2023 - 15:54Бюро томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувидаги суднинг қарорига асосан қарздор Р.У. ҳисобидан “Қорадарё электр тармоқлари” корхонасига 9 млн. 330 минг сўм ундирилиш белгиланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан хатланиб, жарима майдончаси қўйилди.