Янгиликлар

ЎҚИТУВЧИЛАР ҲАЁТИМИЗ ЧАРОҒБОНЛАРИДИР

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Дунёда ҳаётимиз чароғбонлари бўлган шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Бу касб эгалари-боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессионал ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимиздир. Бир сўз билан айтганда зиёкорлар бўлмиш ўқитувчилар ҳаётимиз чароғбонларидир. Биз ким бўлмайлик, қаерда, қайси лавозим ва қайси соҳада ишламайлик барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Шу боис ҳам Сизларни қанча эъзозласак, ҳурмат кўрсатсак шунча оз. 

Каттақўрғон туманида йирик цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

Очилиш маросимида Хитой халқ Республикасидан корхона раҳбарлари, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари шунингдек турли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Корхонанинг ишлаб чиқариш дастгоҳлари Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, йилига 3 млн тонна юқори сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, йиллик экспорт қуввати 70 млн долларни ташкил қилади. Корхонада 600 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Кейинги йилларда бу каби йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, аҳоли бандлиги ва юртимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM