Президент ташаббуси амалда: Нукусни биргаликда ривожлантирамиз
19.10.2022 - 09:52Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Самарқанд вилояти кўмагида бунёд этилган ўн бешдан ортиқ янги объект фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиз вилоятлари Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган. Жумладан, Самарқанд вилояти 51 мингдан ортиқ аҳоли яшаётган Нукус туманини ўз тажрибаси асосида янада ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Туманни 2022-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида вилоят томонидан 898,5 миллиард сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган.