Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро поезд чипталарининг нархи пасайтирилди
07.10.2019 - 15:221 октябрдан Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли.