Ўзбек тилининг жаҳон минбарида янграши барчанинг қалбини тўлқинлантирди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бу галги ўқув соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи туман ҳокимлиги аппарат ходимлари томонидан тингланди. 

   Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради. 

Мамлакатимиз Президенти юксак минбардан туриб биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлагани барчани бирдай тўлқинлантирди.

Ўқув соати сўнгида Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти юзасидан туман ҳокимлиги бош юристконсулъти Камолиддин Ахмедов, туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоев ва туман ҳокими маслаҳатчиси Нигора Бўроноваларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM