ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН УН ВА ОШ ТУЗИ БОЙИТИЛГАН БЎЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил         23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди (25.12.2019 йилдаги 1035-сон ВМҚга қаранг).
Эндиликда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузини фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилиш мумкин бўлади.
Ҳозирги кунда микронутриентлар билан бойитилган буғдой унининг даражаси ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган барча навдаги уннинг 30%ини ташкил қилаётганлиги шундай қарор қабул қилинишини тақозо этди. Микронутриентлар билан бойитилган унни аҳолининг 56%и истеъмол қилади, темир етишмаслиги анемияси профилактикасини таъминлаш учун аҳолининг 90%ини қамраб олиш даркор.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ичида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Маълумот учун: микронутриентлар - инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар).

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM