Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ноқонуний тартибда акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларни олди-сотиси билан шуғулланувчиларни аниқлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Сиёб савдо мажмуаси”да  тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқароси Р.З. томонидан акциз маркаси бўлмаган        5 миллион сўмга яқин хорижда ишлаб чиқарилган 48 блок, ҳар бир блокда 10 қутида жами 480қути “Милано” номли тамаки маҳсулотларини сотиш ҳаракатида юрганида тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февраль куни “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари олинадиган товарларни мамлакатга олиб киришнинг чегаравий меъёрлари тасдиқланганди.

Унга кўра барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача олиб киришга рухсат этилган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM