Янги сайловлар-янги Ўзбекистон

Каттақўрғон туман маданият бўлими концерт залида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирларини ўтказишдан мақсад яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларда барча фуқароларни фаол иштирок этишга чорлашдир.

Туман ҳокимлиги, сиёсий партиялар ва бошқа қатор жамоат ташкилотлари томонидан ташкил этилган тадбирда сайловга тайёргарлик жараёнлари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилди. 

Тадбир сўнгида туман маданият бўлими хонандалари томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM