ЯНГИҚЎРҒОНЧАЛИКЛАР НОМЗОД БИЛАН УЧРАШДИ

 Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан вилоят депутатлигига 28-Каттақўрғон сайлов округидан кўрсатилган номзод Ҳасан Нормуродов туманнинг мактаб, коллеж ва маҳаллаларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Тумандаги Янгиқўрғонча маҳалласидаги Маданият уйида ҳам номзод Ҳасан Нормуродов билан сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда  Ҳасан Нормуродовнинг ишончли вакили Ҳамидулла Тўраев номзоднинг  сайловолди дастури билан йиғилганларни  таништириб,унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар халқимизни ўйлантириб келаётган долзарб муаммоларни ҳал этишда муҳим дастуриламал бўлишини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда номзод Ҳасан Нормуродов сайловчилар билан самимий мулоқотга киришиб, уларнинг саволларига жавоб берди, таклиф-мулоҳазаларини тингланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM