Қадрдон мактабига китоб совға қилди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар бошлиғи Палковник Сайфулло Аҳмедов Каттақўрғон туманидаги ўзи таҳсил олган 5-умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар совға қилди.

Мактаб маъмурияти ва ўқувчилар билан бўлган суҳбат чоғида С. Аҳмедов ўқувчилик йилларини хотирлади. Ўқувчилар меҳмонларга ўзлари ёдлаган шеърларни ўқиб бердилар.
5-мактабнинг собиқ ўқувчиси С.Аҳмедов ўзининг ёш мактабдошларига ўқишларида муваффақиятлар тиларкан, мактабнинг иқтидорли ўқувчиларига 200 та турли хил бадиий адабиётлар берди. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM