Тележурналист Рўзибой Қўлдошев туман ҳокимидан нега узр сўради?

Президентимизнинг “Халқимиз давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” - деган эзгу ғоялари Каттақўрғон туманида жуда яхши йўлга қўйилган. 
      Яқинда тумандаги биринчи секторда сектор раҳбари, туман ҳокими А.Бахрамовнинг туман аҳолиси мурожаатларини тинглаш, улардаги мавжуд муоммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

    Қабул давомида аҳоли томонидан 20 га яқин мурожаатлар тушиб, мурожаатларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилигича тезда ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Сайёр қабулга Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканилининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатуви муаллифи Рўзибой Қўлдошев ҳам иштирок этиб, сайёр қабулни бошдан-охиригача кузатди. 

      - Бу ўтказилган учрашувни ёзиб олдик,  жараёнларни кўриб ҳайрон қолдим. Сабаби бизни келишимизни билиб, “ҳоким тайёрланган одамларини йиғиб қуйганми?”- деган фикр келди , - дейди Р. Қўлдошев. Лекин бугунги сайёр қабулда ҳоким ва сектор раҳбарлари шаънига айтилган илиқ фикрларни эшитиб фикримиз ўзгарди. 

 -Аъзамхон Усмонович, туманда бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берсангиз?

      - Авваломбор ташриф буюрганингиз учун катта раҳмат. Агар буни янаям чуқурроқ билмоқчи бўлсангиз, 2-3 кун қолиб, биз билан қишлоқларимизга боринг, халқимиз, оқсоқолларимиз билан гаплашинг. Ҳар сафарги қабулда тумандаги 69 маҳаллаларда истиқомат қилаётган муаммоси бор кишилар маҳалла раислари билан бирга келади. Муаммони бирга ҳал қиламиз. Муҳтарам Президентимиз одилона сиёсат олиб бориб, халқ билан мулоқот қилишга кенг имконият яратди. Биз ҳокимларга молиявий, моддий имконият яратиб берилди. Туманда маҳаллий бюджет маблағлари тушуми режасини ортиғи билан бажариш ҳисобига жорий йилнинг 8 ойи давомида 15 миллиард сўмга яқин маблағ ҳисобига ошириб бажаришга эришдик ва бу маблағларни тўлалигича туманни иқтисодий-ижтимоий соҳасини ривожлантиришга сарфлаяпмиз. Тадбиркорларни қўллаб-қувватляпмиз. Халқ билан тўғридан-тўғри самимий мулоқот ўтказиб, дардини эшитямиз. Туманимизда йиллар давомида энг катта муаммолар ҳисобланган электр энергияси, газ, йўл ва  алоқа соҳасидаги муаммолари ҳал этилмоқда. Инвестицион муҳит яхшиланмоқда. Каттақўрғонда 2018-2019 йилларгача бирорта чет эл инвестицияси жалб қилинмаган. Кейинги икки йилда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг кўлами кенг. Бўлганда ҳам жуда катта корхоналар  ташкил этиляпти. Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот, одамлар билан очиқ юз билан, уларнинг дарди билан яшаш менимча ҳамма туман раҳбарларининг асосий вазифаси. Кўп йиллардан бери йиғилиб қолган муаммоларни тезроқ бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Биламиз, ичимлик суви бўйича муаммомиз бор, бу борада  алоҳида дастур тузилган. Мактаб, боғчаларимиз бўйича ҳам кўп ишлар қилдик ва бу ишларни яна давом эттирамиз. Мана боғчаларда болаларни қамрови бўйича ҳам катта ишлар қиляпмиз. Халққа хизмат қилиш асосий дастури амалимиздир. 
      Ҳоким билан мулоқотдан кейин тележурналист  Р.Қулдошев туманда олиб борилаётган ислоҳотлар шунчаки эмаслигига амин бўлганлигини эътироф этди.

Ж.Сафаров.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM