Мусиқа фани фидоийлари билан учрашув

Бугун устоз-мураббийларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар замирида баркамол авлодни эртанги кунга муносиб қилиб тарбиялашдек эзгу ният мужассам.
Каттақўрғон туманидаги 4-мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Аҳмед Шодмонов 2019 йил 10-13 сентябр кунлари мусиқа фани йўналишида Наманган вилоятида ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик–танловининг Республика босқичида иштирок этиб, туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб қайтди.
Шу муносабат билан 4-умумтаълим мактабида Аҳмед Шодмоновни ушбу ютуғи муносабати билан байрам тадбири уюштирилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Собир Мингбоев, туман Халқ таълими мусиқа фани услубчиси Саид Ботиров, фахрий ўқитувчилар ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари томонидан Аҳмед Шодмонов ва Саид Ботировлар туманда мактаб ўқувчилари орасида мусиқа фанига қизиқишларини орттиришда ҳамда ёшлар ўртасида мусиқа ихлосмандалари сонининг ошишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бу иккала фидоий мураббийлар туманда мусиқа фанини ривожлантиришдаги фаол хизматлари учун туман ҳокимлиги ҳамда мактаб жамоаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнггида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий композиция қатнашчиларга тақдим этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM