Туман Кенгашининг сессияси

Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши раиси Аъзамхон Бахрамов олиб борди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, барча сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдиларКаттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши раиси Аъзамхон Бахрамов олиб борди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, барча сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар

Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:1.Тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган "Янгиобод","Дўстлик", "Қушбеги"  ва "Жизмонсой" маҳаллаларида амалга оширилган ишлар ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисида.
2. Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи Туробов Насим Иноятовичнинг "Мажбурий ижро бюроси" туман бўлими томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлар тўғрисида ҳисоботи. 
3. Бошқа масалалар 
Сессия қатнашчилари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаевнинг тумандаги "Янгиобод","Дўстлик", Қушбеги" ва "Жизмонсой" маҳаллаларида ҳозирда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бошқа маҳаллаларга нисбатан паст даражадагилигини ҳисобга олиб, яқин давр ичида бу маҳалла фуқаролар йиғинларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича маърузасини тингладилар ва уни қўллаб-қувватладилар.

Шунингдек, сессия ишида Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Насим Туробовнинг бўлим томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар ва атрофлича муҳокама қилдилар.Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қамаритдин Ахмедов ва Марям Ниёзовалар иштирок этдилар. Сессияда Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлимининг иш фаолияти етарли даражада эмас деб топилиб, бўлимга ўз иш фаолиятини тубдан ўнглаб олиш учун 3 ой муддат берилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM