ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

 Туман ҳокимлигида халқ депутатлари Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Уни туман Кенгаши раиси Аъзамхон Бахрамов олиб борди.
    Сессияда секторлар ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизматлар ҳажмини кескин ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик дастурларини бажариш, янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича тумандаги тўртта сектор раҳбарлари томонидан туман аҳолисига қилинган Мурожаатнома атрофлича муҳокама этилди. Сектор раҳбарлари туманда амалга оширилаётган ишлар кўлами ва галдаги вазифалар юзасидан ахборот бердилар. Ушбу масала юзасидан музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қ.Ахмедов ва М.Ниязовалар иштирок этишиб, ўз фикр мулоҳаларини билдирдилар.

  Шундан сўнг Каттақўрғон туманида 2019 йил 6 ойлик туман маҳаллий бюджетининг ижроси тўғрисида туман молия бўлими мудири А.Худойбердиевнинг ҳисоботи тингланди. Туманда аниқланган даромадлар режаси  2019 йилнинг 6 ойи давомида 17 млрд. 644 млн. 291.0 минг сўмни ташкил этиб, хақиқатда 26 млрд. 487 млн. 314,8 минг сўмга бажарилиб, даромадлар режаси 150.1 фоизни ташкил этган

Кун тартибидаги кейинги масала бўйича туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевнинг “Каттақўрғон туман маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш бўйича 2019 йил 1 ярим йиллигида қилинган ишлар ва 2019 йил 2 ярим йиллигидаги вазифалар тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, сессия ишида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг таклифига асосан тумандаги "Тарнов" ва "Жавлон" маҳаллалари ҳудудидаги қишлоқларни жойлашувини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масала муҳокама этилди. 
    Сессияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Эшмурзаев Бекмирза Хошимович  Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари- туман инвестициялар ва савдо бўлими бошлиғи этиб тасдиқланди.
    Кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM