Истеъмолчилар ҳар доим қонун ҳимоясида

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини  кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қабул қилинган устав ва иш режамиз асосида биз ўз фаолиятимизни  амалга ошириб келмоқдамиз.

Туман аҳолиси ўртасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қиляпмиз. Ички бозорда сотилаётган истеъмол маҳсулотларни  сифатини ва хавсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузилишини олдини олиш ва бошқа талабларини таъминлаш, жамоатчилик асосида мониторингларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда, истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш ва қонунийликни таъминлаш юзасидан назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Жумладан, ўтган йил давомида  иш режамиз асосида “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш  тўғрисида”ги  қонун ости меёрий ҳужжатларни  тарғиб қилиш мақсадида туманда 95 жойда, “Истеъмолчилар ҳар доим қонун ҳимоясида”, “Ҳамиша истеъмолчи ҳақ” мавзуларида 50 маротаба давра суҳбатлари, 30 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилди.

Режага асосан 2023 йил 12 ой давомида тумандаги ташкилот, мактабгача таълим, мактаблар ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари ўрганилиб аниқланган камчиликлар юзасидан туман ҳокимлигига ва ҳуқуқ органларига маълумотлар  тақдим қилинди. Жумладан, туманда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларини жамоатчилик асосида иситиш тизимини барқарор ишлашини ёқилғи, энергитик ресурсларини вақтида етказиш, ишларни сифати  бўйича ўрганишлар ўтказиш тўғрисидаги қабул қилинган Самарқанд вилоят истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмаси буйруқлари асосида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики мактабларга бериладиган кўмир маҳсулоти  сифатсизлиги ва  иситиш тизими талаб даражасида эмаслиги  тўғрисида 15 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасини фаолияти юзасидан маълумотлар  қилиниб ҳуқуқ органларига тақдим этилди. туман тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли ҚОП, поликлиника ва бошқа пунктларининг аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати лабаратория ва диагностика марказларида ўрганишлар олиб борилди.Ўрганишлар давомида бир канча камчиликлар ҳам аниқланди.

Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бепул кўрсатилиш керак бўлсада, лекин шифокорлар томонидан қонунга зид равишда ҳар бир кўрсатган хизматлари учун  асоссиз нархлар белгилаб олиб, истеъмолчилардан тўловлар олинаётганлиги аниқланди. Аниқланган камчиликлар юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарига 2023 йил 02 май куни юқоридаги кўрсатиб ўтилган қонун бўзилиш ҳолатлари юзасидан билдириш хатлари киритилди. Тиббиёт бирлашмаси рахбарига  киритилган билдириш хатлари асосида тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 31 май кунги № 985-7-96-ТВ/2023-сонли буйруғи асосида конунни бузган ходимларига нисбатан меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

  Мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар озиқ овқат маҳсулотлари сифатлилиги ўрганилганда тумандаги 49-мактабгача таълим ташкилотида тартиб интизом ва болалар учун соғлом муҳит ташкил этилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, болалар истеъмол қиладиган озиқ- овқат таомномасини 4 кунлиги тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ўрганилганда 4,2 килограмм гўшт маҳсулоти масъул шахслар томонидан ўзлаштирилганлиги маълум бўлди. 27- мактабгача таълим ташкилотида  тартиб-интизом ва болалар учун соғлом муҳит ташкил этилмаганлиги, бино атрофи ободонлаштирилмаганлиги, ҳожатхонаси талабга жавоб бермаслиги аниқланди.Шунингдек, болалар истеъмолидаги озиқ-овқатлар таомномасини 5 кунлиги тақдим қилинган ҳужжатлар асосида кўрилганда 2,6 килограмм товуқ гўшти масъул шахслар томонидан ўзлаштирилганлиги маьлум бўлди. Ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилди.

Истеъмолчилардан тушган мурожаатларнинг кўпчилигини  электр энергияси, газ таъминоти, савдо-сотиқда бўлаётган  сифатсиз  маҳсулотлардан  ва хизмат кўрсатишдан тушган мурожаатлар ташкил этмоқда. .

2023 йилда келиб тушган 49 та мурожаатларнинг 96 фоизи  ижобий  ечим қилиниб,  истеъмолчиларнинг фойдасига  293.360.000 сўм  ундириб берилди.

Жумладан, тумандаги Омонкалхат МФЙда яшовчи Пирназарова Нилуфар  туман халқ банкидан оила тадбиркорлиги мақсадида 3 йилга 30 млн сўм кредет ҳисобига “Чорва Наслдор” фермер хўжалигидан  дан 3 бош қора мол олганлиги, ушбу  қорамоллар 2 ой давомида бирин-кетин нобуд бўлиб, истеьмолчи зарар кўрган. Бу  ҳақида Халқ банки туман бўлими ва “Чорва Наслдор” фермер хўжалигига   мурожаат қилишига қарамасдан ижобий жавоб ололмагандан  сўнг фуқаро ИҲҲҚ жамиятга мурожаат қилган. Ходимларимиз томонидан мурожаат қиска муддатда кўриб чиқилиб, Самарқанд вилоят судига апелация киритилди ва вилоят суди томонидан истеъмолчи фойдасига кўрилган зарари, яъни  26900 минг сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этиб берилди.

  Бундан ташқари Тўрсунов Санжар томонидан балиқ сотиб олганлиг, лекин балиқларнинг кўпи сифатсиз чиқанлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб,  истеъмолчи фойдасига 2 млн сўм ҳал этиб берилди.

Шунингдек, Мойбўлоқ МФЙда яшовчи Сағдуллаева Ойшаҳар томонидан  табиий газга тўлаган 2 млн сўм маблағ ҳисобига тўшмаганлиги, Мўминхўжа МФЙ Зотқон қишлоғида яшовчи Бердиев Эргаш томонидан  табиий газдан 13.900.000 сўм асоссиз қариздорлик юзасидан, Боғот МФЙ да яшовчи Эгамбердиева Шахлога электр энергияси ҳисоб рақамига 2463000 сўм электр таъминоти ходимлари томонидан асоссиз қўйилган қарздорлик юзасидан тушган мурожаатлари ҳам истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилди.  истеьмолчи хисоб рақмидан олиб ташланди.

  Каттақўрғон туман ҳудудидаги савдо дўкон ва савдо маркетлари ҳамда Пайшанба бозори савдо расталарида ўтказилган ўрганишлар натижасида муддати ўтган 57 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, сақлаш муддати кўрсатилмаган 97 та озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 15 турдаги ишлаб чиқарувчиси ёрлиғи қўйилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, бу  ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотларга маьлумот берилди.

Биз бундан кейинҳам “Истеъмолчи доимо ҳақ” тамоили асосида истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилишга астойдил ҳаракат қиламиз. 

Ҳамид РАҲИМОВ,

туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш  жамияти  раиси.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM