ҲУРМАТЛИ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Келаётган ҳафта давомида об-ҳавонинг бироз кўтарилиши ва ёғингарчиликлар содир бўлиши кутилмоқда. Бундай вазиятда қор ва музларнинг эриши натижасида сув оқимларини юзага келиши ва жойларда кўп миқдорда сув тўпланиши кузатилиши мумкин.

Шу муносабат билан юзага келиши мумкин бўлган мураккаб вазиятларни олдини олиш мақсадида барча тумандошларимиздан ўзлари яшаб турган ҳудудларда сув оқими йўлларини очиб, ариқ ва зовурларни сув оқимини тўхтатиши мумкин бўлган хас-ҳашак ва чиқиндилардан тозалаб қўйишларини сўраймиз. 

Азиз, тумандошлар! 

Ушбу синовли кунларда барчамиз бирдек ҳамжиҳатлик билан эҳтиёт чораларини кўрсак, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олган бўламиз. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM