40 НАФАР КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР МУҚАДДАС ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ АДО ЭТИШ УЧУН ЖЎНАБ КЕТИШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун, 26 июнь куни, каттақўрғонлик зиёратчилар муборак Ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига муқаддас сафарга йўл олишди.

Каттақўрғон туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этиб, Ҳаж сафарига отланган 40 нафар фуқароларимизни тантанали кузатишди.

Муборак сафар олдидан зиёратчиларимиз ибодатлари Яратган даргоҳида қабул бўлиши ва юртимиз тинчлик-осойишталигини, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM