“ТУРОНБАНК” КАТТАҚЎРҒОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА БИЛВОСИТА ВА БЕВОСИТА ҲИССА ҚЎШАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Мамлакатимизда қулай бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар фаолиятини юксалтириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва молия муассасаси хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

  Шу мақсадда байрамлар арафасида «Туронбанк» АТБ томонидан Каттақўрғон тумани Кадан марказида “Банк хизматлари кўрсатиш офиси” иш бошлади.

 Офисни очилишида туман ҳокими Жамшид Насриддинов, вилоят «Туронбанк» АТБ Самарқанд филиали бошқарувчиси Ҳасан Очилов, Каттақўрғон туман Президент халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев, туман прокурори Эркин Ахмеджонов, туман давлат солиқ идораси раҳбари Акбарали Қулмирзаев, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона,  ташкилот раҳбарлари ва банк мутасаддилари иштирок этди.

  Ушбу  “Банк хизматлари кўрсатиш офиси”да 5 нафар тажрибали ходимлар томонидан аҳолига ҳисоб рақамлар очиш, халқаро пул ўтказмалари, тўловларни қабул қилиш, валюта айирбошлаш, пластик карталар, омонатлар қўйиш ва кредитлар ажратиш каби қулай банк хизматлари кўрсатилади.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM