Мурувват ва эътибор кўрсатилди
Жорий йилнинг 23 февраль куни ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги Кадан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган учрашувда бўш иш ўринлари бўйича ҳам кўргазма ташкил этилди.